Логин: Пароль: Скачать авто шаблоны dle на сайте Одинокий рейнджер Смотреть онлайн в хорошем качестве, а ещё все скачать комедии бесплатно на сайте Регистрация |

Молиявий пирамида нима? Унга сармоя киритиш керакми?

Молиявий пирамида нима? Унга сармоя киритиш

Ра?матли Нуриддин ?айдаровнинг “Дўстим мени алдади” деган ?ўши?и бўларди. Молиявий пирамида...
Опубликовано : 2-05-2017, 06:00 | Категория: Культура

Тошкент ва Самарқандда Ўзбекистон маданий меросига бағишланган Халқаро конгресс ўтказилади

 

2017 йилнинг 15—16 май кунлари Тошкент ва Самарқандда «Ўзбекистон маданий мероси —халқлар ва мамлакатлар ўртасидаги мулоқотга йўл» мавзуида икки кунлик халқаро илмий-маданий конгресс ўтказилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда UZ24 хабар бермоқда.

 

Тадбирда шарқшунослик, археология, тарих, шарқ қўлёзмалари, нумизматика, тўқимачилик, кулолчилик соҳаларига ихтисослашган 120 дан ортиқхорижий ва 100 дан ортиқ маҳаллий олим ва эксперт иштирок этади. Улар орасида Россия, Канада, Италия, Буюк Британия, Ҳиндистон, Миср, Корея, Бельгия, Голландия, Франция, Германия, Чехия, АҚШ, Хитой, Туркия, Греция, Озарбайжон ва бошқа мамлакатлардан машҳур олимлар, музейлар ва илмий институтлар раҳбарлари, илмий журналлар муҳаррирлари, таниқли коллексионерлар, шунингдек, ЮНЕСКО ва ICOMOS (Ёдгорликлар ва диққатга сазовор жойларни сақлаш бўйича халқаро кенгаш) вакиллари, кўп сонли асарлар ва китоблар муаллифи бўлган олимлар бор.

Конгрессда Ўзбекистон ҳудудида ва дунёнинг турли мамлакатлари музейларида сақланаётган моддий ва бадиий маданиятнинг нодир объектларига бағишланган маърузалар тингланиши кутилмоқда.

Тадбирда «Ўзбекистоннинг маданий мероси» туркумисифатида уч тилда нашр этилган китоб-альбомларнинг дастлабки беш жилди — «Шарқ давлат музейи тўплами» (Москва), «Россия этнография музейи тўплами» (Санкт-Петербург), «Третьяков давлат галереяси тўплами» (Москва), «Ўзбекистон гиламлари ва кашталари дунё тўпламларида» (Россия, АҚШ, Канада, Австралия), шунингдек, «Алишер Навоий асарлари Россия миллий кутубхонаси тўпламларида» (Санкт-Петербург) китоблари намойиш этилади.

Бундан ташқари, нашр этишга тайёрланаётган олти жилд — «Ўзбекистоннинг мусиқий мероси», «Давлат Эрмитажи тўплами», «Давлат тарих музейи тўплами», «Шарқ қўлёзмалари институти тўплами», «Ўзбекистон гиламдўзлиги: асрлар оша сақланган анъаналар» ва «Германия музейлари тўпламлари» тақдимотиҳам ўтказилади. Ҳар бир жилдни тайёрлаш раҳбарлари Ўзбекистоннинг таниқли олимлари, санъатшунослари, мусиқашунос ва шарқшунослари ҳисобланади.

Конгресс доирасида чет эллик профессорлар, тарих, санъатшунослик фанлари докторлари, санъат соҳасидаги етакчи экспертлар томонидан Ўзбекистоннинг тарихий-маданий меросига бағишланган қисқа маърузалар тайёрланади. Шунингдек, ташкилотчилар ва тадбир иштирокчиларидан конгрессга махсус қутловлар олиниши кутилмоқда, улар уч тилда нашр этиш режалаштирилаётган тадбирнинг махсус журналига киритилади.

Конгресснинг қўшимча тадбирлари дастури билан «Uz24.uz»саҳифасидатанишишингиз мумкин.

 

скачать dle 10.5фильмы бесплатно


(голосов:0)

Пожожие новости
Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази ташкил этилди

Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази ташкил этилди

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Имом Термизий...
Тошкент чорраҳаларидаги камералар дастлаб фақат қизил чироқ ва тезлик ошириш қоидабузарликларини қайд этади
Ўзбекистон чорраҳаларида чапга бурилиш тақиқланиши мумкин

Ўзбекистон чорраҳаларида чапга бурилиш тақиқланиши мумкин

 Ўзбекистоннинг автомобилларқатнови юқори...
Олимлар Нуввуагиттук қояларида энг қадимий ҳаёт изларини топди

Олимлар Нуввуагиттук қояларида энг қадимий ҳаёт изларини топди

 Палебиологлар халқаро жамоаси Ердаги тош...
Ўзбекистонда Наврўз байрамига тайёргарлик бошланди. У умумхалқ сайиллари шаклида ўтказилади
Тошкент вилоятидаги хонадондан 3 кг марихуана топилди

Тошкент вилоятидаги хонадондан 3 кг марихуана топилди

 Тошкент вилояти Янгийўл туманида ўтказилган тезкор...
Комментарии
ЯНГИ ФИЛЬМ: “КАПУР ВА УНИНГ БОЛАЛАРИ”

ЯНГИ ФИЛЬМ: “КАПУР ВА УНИНГ БОЛАЛАРИ”

Болливуднинг замонавий кино оламидаги янги...
Приянка Чопра: “Юришни ўргандингми, югур”

Приянка Чопра: “Юришни ўргандингми, югур”

?индистоннинг жозибали актрисаси Приянка Чопра...
ШРАД?А КАПУР: “ОТАМ ШАКТИ КАПУР МЕНИНГ ТЕЗРО? ТУРМУШГА ЧИ?ИШИМНИ ИСТАЯПТИ”

ШРАД?А КАПУР: “ОТАМ ШАКТИ КАПУР МЕНИНГ ТЕЗРО?

Кўпчиликнинг эътиборига тушган...
РАНИ МУКЕРЖИ: “?ИЗИМИЗНИНГ ИСМИНИ АДИРА ?ЎЙДИК”

РАНИ МУКЕРЖИ: “?ИЗИМИЗНИНГ ИСМИНИ АДИРА ?ЎЙДИК”

Мукержи дастлаб бошлан?ич мактабда, сўнг...