Логин: Пароль: Скачать авто шаблоны dle на сайте Одинокий рейнджер Смотреть онлайн в хорошем качестве, а ещё все скачать комедии бесплатно на сайте Регистрация |

НЕПАЛДА ЯНА КУЧЛИ ЗИЛЗИЛА: ?УРБОНЛАР БОР

НЕПАЛДА ЯНА КУЧЛИ ЗИЛЗИЛА: ?УРБОНЛАР БОР

Бугун Непалда содир бўлган 7,4 баллик зилзила о?ибатида ?алок бўлган 19 кишининг жасади Долакха округидан топилди,...
Опубликовано : 8-04-2017, 17:39 | Категория: Местный

Тошкентдаги автобус йўналишида электрон тўлов тизими синови бошланди

 

Тошкент шаҳридаги 155-йўналишда ҳаракатланувчи автобусларнинг биридақатнов учун электрон тўлов тизими синови бошланди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.

 

Синовлар якунланганидан сўнг тизим мазкур йўналишнинг барча автобуслари, кейинчалик «Автосантранс» хусусий корхонаси хизмат кўрсатадиган бошқа икки йўналишда жорий этилиши мумкин. Келгусида бошқа автобус парклари, йўналишдаги таксиларни ҳам тизим билан жиҳозлаш мўлжалланган.

«Лойиҳа тизимга уланган исталган йўналишлар, ўз-ўзидан, транспортнинг исталган турларида фойдаланиш мумкин бўлган ягона транспорт картаси жорий этилишини кўзда тутади. Картада унинг эгаси ҳақида маълумотлар бўлиши режалаштирилмоқда: бу йўловчи оқими ҳамда талаб катта бўлган йўналишларнинг аниқ ҳисобини юритиш имконини беради», — дея маълум қилди тизимни ишлаб чиққан VIA Tashkent компанияси директори Мурод Обидов.

Маҳаллий Mikroelektronika PLUS компанияси томонидан яратилган ва салоннинг олдингиқисмида ўрнатилган NFC-валидатор карта эгасини бир зумда аниқлайди ва йўл ҳақини олиб қолади. Бунинг учун NFC технологиясини қўлловчи смартфондан ҳам фойдаланиш имконияти яратилган.

Фойдаланувчилар дастурни бепул ўрнатиб олиши мумкин. Уларнинг рўйхатдан ўтказилиши қатновлари тарихини кўриб боришлари, балансни тўлдиришлари ва пулни ечиб олишлари учун зарур.

Шахсий маълумотлар йўловчиларнинг турли тоифалари — мактаб ўқувчилари, талабалар, пенсионерлар учун имтиёзлар тақдим этилиши эҳтимоли учун ҳам зарур. Ҳисобни мобил ёки интернет-тўлов тизимларидан бири ёки йўналишдаги тўлов пунктларида тўлдириш ҳам мумкин бўлади. Бир ёки бир неча қатновни амалга оширадиган йўловчилар учун рўйхатдан ўтишни талаб қилмайдиган карталар чиқарилади.

 

скачать dle 10.5фильмы бесплатно


(голосов:0)

Пожожие новости
Ўзбекистон ҳукумати 2017 йилда Олий Мажлисга 30 та қонун лойиҳасини киритади
Ўзбекистон чорраҳаларида чапга бурилиш тақиқланиши мумкин

Ўзбекистон чорраҳаларида чапга бурилиш тақиқланиши мумкин

 Ўзбекистоннинг автомобилларқатнови юқори...
Шоҳруҳхон нечта мактабда ўқиганини маълум қилди

Шоҳруҳхон нечта мактабда ўқиганини маълум қилди

 Uz24'нинг ёзишича, хонанда Шоҳруҳхон...
Тошкентда милициянинг электрон тармоғи яратилди. У ҳужжати йўқ кишиларнинг шахсини бир неча сонияда аниқлаб беради
Экспертлар Ўзбекистонда меҳнат дафтарчаларини бекор қилишни таклиф этмоқда
Пластик картада пул қолмаса ҳам, товар ва хизматлар учун тўлаш мумкин бўлади

Пластик картада пул қолмаса ҳам, товар ва хизматлар учун тўлаш мумкин бўлади

 Пластик карталар эгалари баланс ноль бўлиб турган...
Комментарии
ЯНГИ ФИЛЬМ: “КАПУР ВА УНИНГ БОЛАЛАРИ”

ЯНГИ ФИЛЬМ: “КАПУР ВА УНИНГ БОЛАЛАРИ”

Болливуднинг замонавий кино оламидаги янги...
Приянка Чопра: “Юришни ўргандингми, югур”

Приянка Чопра: “Юришни ўргандингми, югур”

?индистоннинг жозибали актрисаси Приянка Чопра...
ШРАД?А КАПУР: “ОТАМ ШАКТИ КАПУР МЕНИНГ ТЕЗРО? ТУРМУШГА ЧИ?ИШИМНИ ИСТАЯПТИ”

ШРАД?А КАПУР: “ОТАМ ШАКТИ КАПУР МЕНИНГ ТЕЗРО?

Кўпчиликнинг эътиборига тушган...
РАНИ МУКЕРЖИ: “?ИЗИМИЗНИНГ ИСМИНИ АДИРА ?ЎЙДИК”

РАНИ МУКЕРЖИ: “?ИЗИМИЗНИНГ ИСМИНИ АДИРА ?ЎЙДИК”

Мукержи дастлаб бошлан?ич мактабда, сўнг...