Логин: Пароль: Скачать авто шаблоны dle на сайте Одинокий рейнджер Смотреть онлайн в хорошем качестве, а ещё все скачать комедии бесплатно на сайте Регистрация |

Энергия таъминоти билан юзага келган муаммо ?ал этилади

Энергия таъминоти билан юзага келган муаммо ?ал

«Ўзбекэнерго» АЖ 2015 йилнинг 2 ноябридан янги тизимнинг иш бошлагани ?а?ида эълон ?илди. Бугунги кунда...
Опубликовано : 30-03-2017, 21:39 | Категория: Шоу-бизнес

Фильмдан реалликка кўчган ақл бовар қилмас буюмлар

 

Дунё тажрибасидан маълумки, кўпгина компаниялар мухлислар муҳаббатидан ўз бизнесларида фойдаланадилар. Қандай қилиб дейсизми? Улар севимли киноқаҳрамонларга алоқадар исталган нарсаларни ишлаб чиқариб даромад кўрадилар.

 

AdMe.ru нашри реалликка кўчган энг антиқа жиҳозлар рўйхатини тузиб чиқди. Сиз улар билан ўзингизни севимли фильмингизнинг бир бўлагидек ҳис этасиз.

 

 

Берти Боттс конфетлари

 

«Гарри Поттер ва ҳикматлар тоши»

 

«Гарри Поттер» ҳақидаги фильмнинг биринчи қисмида ёш қаҳрамон Берти Боттснинг сеҳрли конфетларидан таътиб кўргани ёдингиздами? Рон ўшанда Гаррини ушбу ширинликлар ҳақиқатдан турли таъм – шоколад ва ялпиздан тортиб то исмалоқ мазага эгалигидан хабардор қилганди. Бугун эса Jelly Belly компаниясининг саъй-ҳаракати туфайли исталган киши фильмдаги мўъжизавий конфетлардан баҳраманд бўлиши мумкин.

 Фильмдан реалликка кўчган ақл бовар қилмас буюмлар

 

Боғичлари ўзи боғланадиган кроссовкалар

 

«Келажакка қайтиб — 2»

 

Ўтган асрнинг 80-йиллари сўнггида ҳар бир ўспирин худди шундай фантастик оёқ кийими бўлишни орзу қилган десак, янглишмаймиз. Бугун ўша рўё ҳақиқатга кўчди.

Nike компанияси фильм бош қаҳрамони фойдаланган боғичлари ўзи мустақил боғланадиган кроссовкаларни 2016 йили дунё жамоатчилигига намойиш қилди. Ҳа, орзулар кун келиб ушалиши табиий!

 Фильмдан реалликка кўчган ақл бовар қилмас буюмлар

 

Чой сервизи

 

«Соҳибжамол ва махлуқ»

 

Агар сиз Диснейнинг классик мультфильмлари ишқибози бўлсангиз ва овқатдан кейинги чойхўрликни хуш кўрсангиз ушбу янгилик айнан сиз учун!

Фильмдан реалликка кўчган ақл бовар қилмас буюмлар

 

Майда қисқичбақа

 

«Форрест Гамп»

 

Жаҳон киноматаграфиясининг энг машхур фильмларидан бири туфайли Бабба Гамп қисқичбақа ресторанлари тармоғи бутун дунёда оммалашиб кетди. Фильм қаҳрамони таъбири билан айтганда, «қисқичбақа — денгиз маҳсулотлари. Уларни қовуриш, пишириш, димлаш, маринадлаш» мумкин.

Фильмдан реалликка кўчган ақл бовар қилмас буюмлар

 

Вилли Вонк шоколади

 

«Чарли ва шоколад фабрикаси»

 

Шоколад фабрикасига ажойиб саёҳатдан сўнг аксарият томошабинларда ўша ширинликдан таътиб кўриш истаги туғилиши рост. Англаганингиздек, эндиликда Вонкнинг "Тантана” деб номланган мазали-қаймоқли ширинлигини еб кўришни хоҳловчиларнинг орзулари ҳам ушаладиган бўлди.

 Фильмдан реалликка кўчган ақл бовар қилмас буюмлар

 

Темир одам костюми

 

«Темир одам»

 

Дунёда барчанинг севимли даҳоси, миллиардер, қизлар ёқимтойи, саҳий киноқаҳрамоннинг ўрнида бўлиб қолишни истовчилар кўплаб топилади. Хитойнинг The Toys Asia компанияси ушбу орзуни рўёбга чиқариш мақсадида нархи 360 минг АҚШ долларига тенг Темир одам костюмини яратди. Оғирлиги 80 кг. бўлган костюм ўзи очилади ва ёпилади, лампочкалари ёнади. Аммо кинодагидек унда парвоз қилиш ва бошқа имкониятлардан фойдаланиш масалалари охиригача ўйлаб чиқилмаган.

 Фильмдан реалликка кўчган ақл бовар қилмас буюмлар

 

Ақлли совун

 

«Жангчилар клуби»

 

Бу Сизга дунёдаги етук шахс эмас, балки бошқаларга ўхшаган оддий инсон эканингизни юзингизга очиқ-ойдин айта оладиган якка-ю ягона ақлли совундир.

 Фильмдан реалликка кўчган ақл бовар қилмас буюмлар

Маҳмуджон АЗИМОВ

тайёрлади

скачать dle 10.5фильмы бесплатно


(голосов:0)

Пожожие новости
Тошкент чорраҳаларидаги камералар дастлаб фақат қизил чироқ ва тезлик ошириш қоидабузарликларини қайд этади
Ўзбекистон чорраҳаларида чапга бурилиш тақиқланиши мумкин

Ўзбекистон чорраҳаларида чапга бурилиш тақиқланиши мумкин

 Ўзбекистоннинг автомобилларқатнови юқори...
Тошкент кўчаларида ЙҲХБ ходимлари аёл ҳайдовчиларга гул улашди
Шоҳруҳхон нечта мактабда ўқиганини маълум қилди

Шоҳруҳхон нечта мактабда ўқиганини маълум қилди

 Uz24'нинг ёзишича, хонанда Шоҳруҳхон...
Олимлар Нуввуагиттук қояларида энг қадимий ҳаёт изларини топди

Олимлар Нуввуагиттук қояларида энг қадимий ҳаёт изларини топди

 Палебиологлар халқаро жамоаси Ердаги тош...
Экспертлар Ўзбекистонда меҳнат дафтарчаларини бекор қилишни таклиф этмоқда
Комментарии
ЯНГИ ФИЛЬМ: “КАПУР ВА УНИНГ БОЛАЛАРИ”

ЯНГИ ФИЛЬМ: “КАПУР ВА УНИНГ БОЛАЛАРИ”

Болливуднинг замонавий кино оламидаги янги...
Приянка Чопра: “Юришни ўргандингми, югур”

Приянка Чопра: “Юришни ўргандингми, югур”

?индистоннинг жозибали актрисаси Приянка Чопра...
ШРАД?А КАПУР: “ОТАМ ШАКТИ КАПУР МЕНИНГ ТЕЗРО? ТУРМУШГА ЧИ?ИШИМНИ ИСТАЯПТИ”

ШРАД?А КАПУР: “ОТАМ ШАКТИ КАПУР МЕНИНГ ТЕЗРО?

Кўпчиликнинг эътиборига тушган...
РАНИ МУКЕРЖИ: “?ИЗИМИЗНИНГ ИСМИНИ АДИРА ?ЎЙДИК”

РАНИ МУКЕРЖИ: “?ИЗИМИЗНИНГ ИСМИНИ АДИРА ?ЎЙДИК”

Мукержи дастлаб бошлан?ич мактабда, сўнг...