Логин: Пароль: Скачать авто шаблоны dle на сайте Одинокий рейнджер Смотреть онлайн в хорошем качестве, а ещё все скачать комедии бесплатно на сайте Регистрация |

Австрия Венгрия билан чегарада назорат режимини жорий ?илди

Австрия Венгрия билан чегарада назорат режимини

Австрия Венгрия билан чегара ?удудда назорат тартибини жорий ?илди — эндиликда полиция автомобилларни...
Опубликовано : 11-03-2017, 07:24 | Категория: Местный

“Dono Education” нодавлат таълим муассасаси –  бўлажак актёрлар учун қулай имконият

 

Актёр бўлиш учун қобилият ва иқтидорингиз бор, лекин тақдир тақозоси билан бошқа соҳани эгалладингизми? Бошқа олий ўқув юртида таҳсил олиш билан бирга актёрлик маҳоратингизни ошириб бормоқчимисиз? Фарзандингизда истеъдод учқунини сездингизми?

Юқоридаги саволлардан биронтаси агар сизга тааллуқли бўлса, унда "Dono Education” ўқув марказига хуш келибсиз!

Ўқув маркази "Dono Productions” кинокомпанияси қошида очилган бўлиб, актёрлик маҳорати бўйича таълим фаолиятини юритади. "Dono Productions” кинокомпанияси очилганига кўп вақт ўтмаган бўлса-да, йирик миқёсдаги лойиҳалари билан машҳурликка эришиб бормоқда. Жумладан:

- "Мафтунингман-2” фильми учун республика бўйлаб ўтказилган кастингда 2000 нафардан зиёд ҳамюртларимиз иштирок этишди. Кастинг гуруҳи ҳар бир вилоят марказига бориб, маҳаллий истеъдодларнинг маҳоратини бевосита кўрикдан ўтказишди. Кастинг жараёнларида Ўзбекистон халқ артисти Турғун Азизов, хизмат кўрсатган артистлар Клара Жалилова, Раъно Ярашева, Лола Элтоева, Шермат Ёрматовларнинг қатнашгани иштирокчиларга қўшимча руҳ бағишлади.

- "Маҳаллада дув-дув гап-2” фильми "Эл-юрт ҳурмати” ордени ва "Шуҳрат” медали соҳиби, профессор, машҳур ўзбек кинорежиссёри Шуҳрат Аббосов томонидан суратга олинмоқда. Кинокомпаниянинг илк фильми сифатида дунёга келадиган мазкур картина ўзининг кенг қамрови билан мутахассислар томонидан алоҳида эътироф этилмоқда. Икки йилда ёзилган сценарий, 90 дан ортиқ персонаж, ярим йиллик тайёргарлик ва тасвирга олиш ишлари... ҳали бу жараёнлар ўз якунига етгани йўқ. Фильм премьераси 2017 йил баҳорига режалаштирилмоқда.

- 2017 йилда "Мафтунингман-2”, "Енгилмас”, "Уй фариштаси” каби картиналарни суратга олиш режалаштирилган.

Фильмларда образларни гавдалантирадиган маҳоратли актёрларни тарбиялаш мақсадида "Dono Education” ўқув марказига асос солинди.

Асосий маълумотлар:

- ўқиш муддати - олти ой;

- ўқиш ҳафтада 3 кун, 2 соатдан.

- олти ойлик дарс соати жами 72 соат (пара)ни ташкил этади;

- ўқиш учун ойлик тўлов 300000 сўм, олти ойлик тўлов 1800000 сўм. Тўлов исталган услубда, нақд, пластик карточка ва пул ўтказиш йўли билан амалга ошириш мумкин. Ўқувчилар овқат ва ётоқхона билан таъминланмайди;

- ҳар бир гуруҳда 15 нафар ўқувчи бўлади. Улар ёши, дарсга келиш имкониятига қараб сараланади;

- ўқув марказига ўқишга кириш учун имтиҳон топширилмайди ва номзодлар синовдан ўтказилмайди;

- бир ой давомида ҳар 1 гуруҳга 12 та дарс ўтилади. Ундан 6 та актёрлик маҳорати, 4 та нотиқлик санъати, 1 та ижодий учрашув (Халқ артистлари билан мастер-класс), 1 та амалиёт (камера билан ишлаш, киножараёнларда иштирок этиш ва ҳ.к.);

- ҳар ойнинг охирида ўқувчилар имтиҳондан ўтказилади ва рейтинг балли қўйилади. Олти ойлик ўқиш тугагандан кейин ўқувчилар иштирокида актёрлик маҳорати бўйича спектаклдан парча, этюд, нотиқлик санъати бўйича эса ғазал, масал ёки монолог топширади. Имтиҳонга ўқувчининг хоҳишига кўра ота-онаси, қариндошлари ёки дўстлари таклиф қилиниши мумкин.

- ўқув курси тугагандан кейин ўқувчига сертификат топширилади;

- ўқув курслари битирувчилари ва таълим жараёнидаги ўқувчилар ўз маҳоратларидан келиб чиқиб, "Dono Productions” кинокомпанияси томонидан суратга олинадиган бадиий фильмлар, сериаллар, мусиқий клиплар, кўрсатувларга таклиф қилинади.

 

Агар сизда қўшимча саволлар туғилган бўлса, марҳамат қилиб мана бу рақамга қўнғироқ қилишингиз мумкин: (+99871) 239-83-83

скачать dle 10.5фильмы бесплатно


(голосов:0)

Пожожие новости
Тошкент чорраҳаларидаги камералар дастлаб фақат қизил чироқ ва тезлик ошириш қоидабузарликларини қайд этади
Ўзбекистон чорраҳаларида чапга бурилиш тақиқланиши мумкин

Ўзбекистон чорраҳаларида чапга бурилиш тақиқланиши мумкин

 Ўзбекистоннинг автомобилларқатнови юқори...
Шоҳруҳхон нечта мактабда ўқиганини маълум қилди

Шоҳруҳхон нечта мактабда ўқиганини маълум қилди

 Uz24'нинг ёзишича, хонанда Шоҳруҳхон...
Олимлар Нуввуагиттук қояларида энг қадимий ҳаёт изларини топди

Олимлар Нуввуагиттук қояларида энг қадимий ҳаёт изларини топди

 Палебиологлар халқаро жамоаси Ердаги тош...
Экспертлар Ўзбекистонда меҳнат дафтарчаларини бекор қилишни таклиф этмоқда
Миллий комикслар учун сценарийлар танлови эълон қилинди
Комментарии
ЯНГИ ФИЛЬМ: “КАПУР ВА УНИНГ БОЛАЛАРИ”

ЯНГИ ФИЛЬМ: “КАПУР ВА УНИНГ БОЛАЛАРИ”

Болливуднинг замонавий кино оламидаги янги...
Приянка Чопра: “Юришни ўргандингми, югур”

Приянка Чопра: “Юришни ўргандингми, югур”

?индистоннинг жозибали актрисаси Приянка Чопра...
ШРАД?А КАПУР: “ОТАМ ШАКТИ КАПУР МЕНИНГ ТЕЗРО? ТУРМУШГА ЧИ?ИШИМНИ ИСТАЯПТИ”

ШРАД?А КАПУР: “ОТАМ ШАКТИ КАПУР МЕНИНГ ТЕЗРО?

Кўпчиликнинг эътиборига тушган...
РАНИ МУКЕРЖИ: “?ИЗИМИЗНИНГ ИСМИНИ АДИРА ?ЎЙДИК”

РАНИ МУКЕРЖИ: “?ИЗИМИЗНИНГ ИСМИНИ АДИРА ?ЎЙДИК”

Мукержи дастлаб бошлан?ич мактабда, сўнг...