Логин: Пароль: Скачать авто шаблоны dle на сайте Одинокий рейнджер Смотреть онлайн в хорошем качестве, а ещё все скачать комедии бесплатно на сайте Регистрация |

ОЛИМЛАР ЕР ЮЗИДАГИ ДАРАХТЛАР СОНИНИ ?ИСОБЛАБ ЧИ?ИШДИ

ОЛИМЛАР ЕР ЮЗИДАГИ ДАРАХТЛАР СОНИНИ ?ИСОБЛАБ

Ер сайёрасида 3 триллионга я?ин дарахт ўсиши, ?ар йили эса 15 миллиардга я?ини кесилиши маълум бўлди. Бу ?а?да Nature...
Опубликовано : 23-02-2017, 13:51 | Категория: Авто

Ўзбекистонда 2017—2021 йилларда 5,7 мингта янги микроавтобус харид қилинади

 

Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бўлим бошлиғи Галина Магай мамлакатда транспорт соҳасидаги ислоҳотларнингҳудудлар ижтимоий-иқтисодий ривожланишига таъсири ва йўловчилар учун яратиладиган қулайликлар хусусида ЎзА мухбири биланмулоқотда бўлди.

 

— Кейинги йилларда йўловчиларга кўрсатилаётган хизматлар сифатини янада ошириш мақсадидақулай йўналишлар ташкил этилмоқда, янги автовокзал ва автостанциялар барпо этилиб, мавжудлари қайта таъмирланмоқда. Сўнгги уч йилда қарийб 3 мингга яқин автобус ва 12 минг умумий енгил автомобиль харид қилинди ва йўналишларга чиқарилди.

Давлат раҳбарининг «Аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш ҳамда шаҳарлар ва қишлоқларда автобусларда йўловчилар ташиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»гиқарорида шаҳар ва қишлоқларни транспорт билан таъминлашни янада такомиллаштириш, йўловчи ташиш хавфсизлигини ошириш, мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришда автотранспорт хизматлари соҳасини фаоллаштириш кўзда тутилган. Мазкур ҳужжат транспорт паркини замонавий, қулай ва хавфсиз автобуслар билан янгилаш орқали аҳолининг автобус хизматига эҳтиёжини қондиришга йўналтирилган.

— Белгиланган вазифаларни амалга ошириш борасида қандай чора-тадбирлар кўрилмоқда?

— Режага кўра, келгуси беш йилда 300 дан ортиқйўловчи йўналиши очилади, уларнинг 240 таси шаҳар атрофида ва шаҳарларароқатнайдиган йўналишлардир. 2021 йил охирида автобусда йўловчи ташиш йўналишлари сони 11,8 фоизга ортиб, 2 минг йўналишни ташкил этиши кўзда тутилган. Уларнинг 1600 таси шаҳар атрофига хизмат қиладиган ва шаҳарларароқатнайдиган маршрутлардир. 2017-2021 йилларда лизинг компаниялари орқали имтиёзли банк кредитлари асосида 8,6 мингта йўловчи транспорти, жумладан, 5,7 мингта умумий фойдаланиладиган янги микроавтобус харид қилинади.

Автобус паркларини модернизация қилиш ва янгилаш лойиҳаларини молиялаштиришга оид маблағлардан оқилона фойдаланиш мақсадида 2017-2020 йилларда «Ўзавтосаноат-лизинг» масъулияти чекланган жамиятининг бошланғич капиталини ошириш режалаштирилган.

Лизинг компаниялари ҳамда автомобилларда йўловчи ташувчи субъектларни қўллаб-қувватлаш мақсадида уларни 2022 йилнинг 1 январига қадарқатор мажбурий тўловлардан озод этиш таклиф қилинмоқда. Хусусан, қишлоқжойларида автобус ва микроавтобусда йўловчи ташиш билан шуғулланадиганҳайдовчилар беш йил мобайнида йўловчи ташувчилар учун белгиланган ягона солиқтўловидан озод этилади.

—Йўловчи ташиш сифати транспорт инфратузилмасининг нечоғли ривожланганига ҳам боғлиқ. Бу борада қандай ишларни амалга ошириш кўзда тутилган?

— Тасдиқланган дастурда автовокзал ва автостанцияларни модернизация қилиш бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар белгиланган. 37 янги автостанция барпо этиш ва 37 мавжуд автостанцияни реконструкция қилиш режалаштирилган. Бу аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифатини тубдан яхшилаш имконини беради.

Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги зиммасига йўловчи ташувчилар ишини мувофиқлаштириш, сифатли ва хавфсиз ташишни таъминлаш учун қулай шароитлар яратишни кўзда тутадиган, шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро ва халқаро автомобиль йўловчи ташиш йўналишларига хизмат кўрсатиш ҳуқуқини берадиган намунали шартномалар ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш юклатилган.

Айни пайтда агентлик томонидан йўналишларни мониторинг қилиш бўйича янги марказлашган тизим ишлаб чиқилмоқда. Умумий фойдаланишдаги ҳар бир автобус ва микроавтобусга GPS -навигатор ўрнатилади. Бу қурилмаларҳаракатланаётган транспорт воситаси ҳаракатининг вақти, тезлиги ва йўналишига оид маълумотларни реал вақт режимида қайд этади.

Автомобильларда йўловчи ташиш ҳуқуқини берувчи лицензия ҳамда йўловчи автомобиль йўналишларига хизмат кўрсатиш тўғрисидаги шартнома талаблари қай даражада бажарилаётганини тизимли назорат қилиш имконини беради. Йўл ҳақи тўловини нақд пулсиз амалга ошириш тизими ҳам босқичма-босқич жорий этилади. Бунинг учун махсус йўл карточкалари харид қилиш кифоя.

Ишлаб чиқиладиган янги йўналишлар учун сўнгги бекатлар барпо этиш кўзда тутилган, ҳозир уларнинг намунавий лойиҳалари ишлаб чиқилмоқда. Ушбу бекатлар енгил конструкциялар ва арзон материаллардан барча қурилиш стандартларига риоя этилган ҳолда қурилади. Шунингдек, барча вилоятларда йўналишнинг иш тартиби, транспорт ҳаракати йўналишлари, унинг бекатга етиб келиш вақти кўрсатилган электрон ахборот тахталари ўрнатилади.

 

скачать dle 10.5фильмы бесплатно


(голосов:0)

Пожожие новости
Олимлар юлдуз атрофида 7 та сайёрани аниқлади, уларнинг 3 таси ҳаёт учун яроқли бўлиши мумкин
Қишлоқ жойлардаги арзон уйларнинг зилзилабардошлиги 7-8 баллга мўлжаллангани маълум қилинди
Пластик картада пул қолмаса ҳам, товар ва хизматлар учун тўлаш мумкин бўлади

Пластик картада пул қолмаса ҳам, товар ва хизматлар учун тўлаш мумкин бўлади

 Пластик карталар эгалари баланс ноль бўлиб турган...
«Душанбе—Тошкент» йўналиши бўйича биринчи мунтазам авиақатнов амалга ошмади
Ўзбекистонда долларнинг сўмга нисбатан расмий курси қарийб 50 сўмга ошди

Ўзбекистонда долларнинг сўмга нисбатан расмий курси қарийб 50 сўмга ошди

  Ўзбекистон Марказий банки томонидан ўрнатиладиган...
Миллий комикслар учун сценарийлар танлови эълон қилинди
Комментарии
ЯНГИ ФИЛЬМ: “КАПУР ВА УНИНГ БОЛАЛАРИ”

ЯНГИ ФИЛЬМ: “КАПУР ВА УНИНГ БОЛАЛАРИ”

Болливуднинг замонавий кино оламидаги янги...
Приянка Чопра: “Юришни ўргандингми, югур”

Приянка Чопра: “Юришни ўргандингми, югур”

?индистоннинг жозибали актрисаси Приянка Чопра...
ШРАД?А КАПУР: “ОТАМ ШАКТИ КАПУР МЕНИНГ ТЕЗРО? ТУРМУШГА ЧИ?ИШИМНИ ИСТАЯПТИ”

ШРАД?А КАПУР: “ОТАМ ШАКТИ КАПУР МЕНИНГ ТЕЗРО?

Кўпчиликнинг эътиборига тушган...
РАНИ МУКЕРЖИ: “?ИЗИМИЗНИНГ ИСМИНИ АДИРА ?ЎЙДИК”

РАНИ МУКЕРЖИ: “?ИЗИМИЗНИНГ ИСМИНИ АДИРА ?ЎЙДИК”

Мукержи дастлаб бошлан?ич мактабда, сўнг...