Логин: Пароль: Скачать авто шаблоны dle на сайте Одинокий рейнджер Смотреть онлайн в хорошем качестве, а ещё все скачать комедии бесплатно на сайте Регистрация |

Хоразмда йил бошидан бери 22 минг дона “Damas”, “Orlando” ва “Labo” ишлаб чи?арилди

Хоразмда йил бошидан бери 22 минг дона “Damas”,

“GM Uzbekistan” АЖнинг Хоразм филиалида 2015 йилнинг январь-сентябрь ойлари орали?ида 20 667 дона...
Опубликовано : 14-02-2017, 10:43 | Категория: Местный

“КИТОБЛАР – ТАФАККУР ХАЗИНАСИ”Шаҳримиз марказида фаолият олиб бораётган "KITOB OLAMI” маънавий-маърифий савдо мажмуасини чинданда қиёси йўқ ошён дейиш мумкин. "Мустақиллик шоҳ кўчаси”дан ўтаётган ҳар қандай киши бу маскан олдидан беихтиёр бир зум сеҳрланиб, бир зум ҳайратланиб кейин йўлида давом этади. Зеро, катта ойналар ортида жимирлаб турган минглаб китоблар ҳар қандай инсоннинг эътиборини тортади. Мажмуага ташриф буюрар экансиз, остонадаёқ сизни илиқ бир кайфият кутиб олади. Ойнали эшикдан кирар экансиз, чап томондаги мўъжазгина қаҳвахонадан таралаётган хушбўй қаҳва ҳиди димоққа урилади. Ўнг томонда эса қатор жавонлардаги бебаҳо жавоҳирлар сизни ўзига чорлайди. Жавонлардаги бу жавоҳирларни чиндан мўъжизавий хазина дейиш мумкин. 2015 йилнинг ноябр ойидан иш бошлаган ушбу маънавият маскани бугунги кунгача минг-минглаб инсонларга зиё, маърифат улашди. Мажмуада айни пайтда тўрт бўлимдан иборат: ўзбек, рус, чет эл адабиёти ҳамда болалар адабиёти. Асосий залнинг 22 та китоб жавонларидан машҳур ўзбек ҳамда чет эл адибларининг тарихий, мумтоз, замонавий асарлари, детектив романларини, психология, спорт ва саломатлик, илмий ва ўқув қўлланмалар, компьютер, бизнес, юридик, фермер хўжаликларига оид шунингдек, совғабоп китоблар ўрин олган. Зиё масканининг болажонлар учун алоҳида бўлими фаолият юритади. Бу бўлим болажонларнинг нозик табиатидан, дунёқарашидан келиб чиққан ҳолда безатилган. Бу эса албатта, болажонларни фақат китоб ўқишга чорлайди. Болаларни китоб мутолаасига бўлган эътиборларини янада ошириш мақсадида улар учун якшанба кунлари "Diydor rejissyorlik va aktyorlik mahorati teatr-studiyasi” билан ҳамкорликда турли хил спетакллар намойиш этиб борилади.

Мажмуада "Ёш китобхонлар” клуби ҳам ташкил этилган бўлиб, ҳозирги кунда унинг аъзолари 1800 дан зиёд ўқувчи ва талабалар. Бугунги кунда Мирзо Улуғбек тумани ХТМФМТТЭБ билан ҳамкорликда тумандаги 31 та умумтаълим мактабларининг 1-синфдан 9-синфгача бўлган ўқувчилар "KITOB OLAMI” маънавий-маърифий савдо мажмуасига жалб қилинмоқди.

Шунингдек, мажмуада китобсевар ҳамюртларимизнинг талаб ва истакларига биноан "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” муносабати билан ҳафта давомида турли учрашувлар мунтазам ўтказиб келинмоқда.

“КИТОБЛАР – ТАФАККУР ХАЗИНАСИ”Куни кеча Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Ўзбекистон Давлат драма театри актрисаси Муҳаббат Абдуллаева билан ижодий учрашув ва "Тақлид шоу” йигитлари"Китоблар – тафаккур хазинаси” мавзусида қизиқарли томошалар намойиш этишди. Жамоанинг йигитларидан Дилмурод Қосимов, Сайфиддин Файзиев, Фарҳод Зокировларнинг чиқишлари барча китобхонларда катта таассурот қолдирди. Албатта, бундай самимий ва эзгу ишлар замирида аҳоли орасида китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш каби масалалар асосий вазифамиздир.

"KITOB OLAMI” маънавий-маърифий савдо мажмуаси ахборот хизмати


скачать dle 10.5фильмы бесплатно


(голосов:0)

Пожожие новости
ҚАРШИ ОЛИНГ КИТОБХОН!

ҚАРШИ ОЛИНГ КИТОБХОН!

"KITOB OLAMI” маънавий-маърифий савдо мажмуаси азиз...
Интернетга қарамликдан қандай қутулиш мумкин?

Интернетга қарамликдан қандай қутулиш мумкин?

Кимлардир бошқалар ҳаётини зимдан кузатишга...
Сўзи ва амали бир шоир

Сўзи ва амали бир шоир

Алишер Навоий ҳазратларининг таваллуд кунини...
«Яна маҳаллада дув-дув гап» фильмининг илк тизери эълон қилинди

«Яна маҳаллада дув-дув гап» фильмининг илк тизери эълон қилинди

"Dono Productions”  кинокомпаниясининг Yotube даги...
ХМТ: Ўзбекистон пахта теришда болалар меҳнатидан фойдаланишга барҳам берди

ХМТ: Ўзбекистон пахта теришда болалар меҳнатидан фойдаланишга барҳам берди

Ўзбекистонда пахта теришда ташкиллаштирилган болалар...
ЎҚУВЧИ БИЛАН ДЎСТЛАШИНГ

ЎҚУВЧИ БИЛАН ДЎСТЛАШИНГ

Тарбия энг аввало оиладан бошланади. Фарзанд ота-онасини...
Комментарии
ЯНГИ ФИЛЬМ: “КАПУР ВА УНИНГ БОЛАЛАРИ”

ЯНГИ ФИЛЬМ: “КАПУР ВА УНИНГ БОЛАЛАРИ”

Болливуднинг замонавий кино оламидаги янги...
Приянка Чопра: “Юришни ўргандингми, югур”

Приянка Чопра: “Юришни ўргандингми, югур”

?индистоннинг жозибали актрисаси Приянка Чопра...
ШРАД?А КАПУР: “ОТАМ ШАКТИ КАПУР МЕНИНГ ТЕЗРО? ТУРМУШГА ЧИ?ИШИМНИ ИСТАЯПТИ”

ШРАД?А КАПУР: “ОТАМ ШАКТИ КАПУР МЕНИНГ ТЕЗРО?

Кўпчиликнинг эътиборига тушган...
РАНИ МУКЕРЖИ: “?ИЗИМИЗНИНГ ИСМИНИ АДИРА ?ЎЙДИК”

РАНИ МУКЕРЖИ: “?ИЗИМИЗНИНГ ИСМИНИ АДИРА ?ЎЙДИК”

Мукержи дастлаб бошлан?ич мактабда, сўнг...