Логин: Пароль: Скачать авто шаблоны dle на сайте Одинокий рейнджер Смотреть онлайн в хорошем качестве, а ещё все скачать комедии бесплатно на сайте Регистрация |

Ўзбекистонда 2 январь дам олиш куни деб эълон ?илинди

Ўзбекистонда 2 январь дам олиш куни деб эълон

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 2 январни дам олиш куни деб эълон ?илиш тў?рисидаги фармойишни имзолади....
Опубликовано : 9-02-2017, 22:14 | Категория: Местный

«Ижтимоий фикр» Биринчи Президент хотирасини абадийлаштириш бўйича аҳоли фикрини ўрганди«Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази томонидан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида»ги қарори асосида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақидаги ижтимоий фикрни билиш мақсадида экспресс-сўров ўтказилди.

Уч кун мобайнида олиб борилган тадқиқотда Тошкент шаҳри аҳолиси иштирок этди. Экспресс-сўров фуқароларнинг ушбу ҳужжат мазмунидан юқори даражада бохабар эканлигини намоён қилган. Жумладан, унда қатнашганларнинг 72,3 фоизи қарорнинг мақсади ҳамда моҳиятини яхши англайди. 26,5 фоизи умумий маъносини тушунишини айтиб ўтган.

Тадқиқотга қараганда, қарор мазмуни ҳақида маълумот етказган асосий манбалар Миллий телерадиокомпания телекўрсатувларидир. Респондентларнинг ҳар учинчиси бу ҳақда республика радиостанцияларини тинглаб билган. Сўровнинг ҳар тўртинчи қатнашчиси эса мамлакат раҳбарияти қабул қилаётган барча янги ҳужжатлар ҳамда қарорлар хусусида даврий нашрлар, қарийб яна шунчаси интернет-порталлар орқали ўқиб бораётганини қайд этган.

Тадқиқотда респондентларнинг 97,1 фоизи Шавкат Мирзиёевнинг Биринчи Президент хотирасини абадийлаштириш ташаббусини тўлиқ қўллаб-қувватлаши ва унга қўшилишини эътироф этган.

Фуқаролар Биринчи Президент таваллуд топган сана — 30 январь кунини ҳар йили кенг нишонлаш, 2 сентябр санасини Хотира куни сифатида ёд этиш, олий ўқув юртлари талабалари учун Ислом Каримов номидаги Давлат стипендиясини жорий қилиш, Ислом Каримовнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида илмий ҳамда бадиий асарлар, ҳужжатли ва бадиий фильмлар яратиш ҳақидаги ташаббусларни қўллаб-қувватлагани сўров натижаларида ўз инъикосини топди.

Респондентлардан Биринчи Президент хотирасини абадийлаштириш мақсадида амалга ошириш мумкин бўлган таклифлар хусусида ҳам сўралди. Жавоб берилдики, ҳар бир шаҳардаги кўчалардан бирига Ислом Каримов номи берилиши лозим. Иштирокчиларнинг учдан бир қисми эса энг яхши тадбиркор ва фермер учун Биринчи Президент номидаги махсус грант таъсис этилишини таклиф қилди. Ўз навбатида, Ислом Каримов ҳаёти, давлат бошқарувидаги фаолияти Ватан фаровонлиги йўлида ўрганиладиган ўқув курсини ташкил этиш бўйича фикрлар билдирилди.

Бундан ташқари, сўров қатнашчилари Биринчи Президент номидаги мукофот таъсис этилиб, у Ислом Каримов ташаббуси билан асос солинган «Шарқ тароналари» мусиқа фестивали доирасида топширилса, айни муддао бўлишини айтишди. Респондентлар спорт, айниқса, уч босқичли — «Умид ниҳоллари», «Баркамол авлод» ва Универсиада мусобақаларида муваффақиятларга эришган ёшлар учун Ислом Каримов номидаги мукофотни таъсис этишни таклиф қилди.


скачать dle 10.5фильмы бесплатно


(голосов:0)

Пожожие новости
Сўзи ва амали бир шоир

Сўзи ва амали бир шоир

Алишер Навоий ҳазратларининг таваллуд кунини...
ХМТ: Ўзбекистон пахта теришда болалар меҳнатидан фойдаланишга барҳам берди

ХМТ: Ўзбекистон пахта теришда болалар меҳнатидан фойдаланишга барҳам берди

Ўзбекистонда пахта теришда ташкиллаштирилган болалар...
Эрон душманларга қарши «тажовузкор ракеталари»дан фойдаланиш билан таҳдид қилди
Ўзбекистонда илк бор кун кечириш учун зарур бўлган нарсаларнинг энг оз миқдори ҳисоблаб чиқилади
Шавкат Мирзиёев Самарқандда Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди

Шавкат Мирзиёев Самарқандда Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 30...
ЎҚУВЧИ БИЛАН ДЎСТЛАШИНГ

ЎҚУВЧИ БИЛАН ДЎСТЛАШИНГ

Тарбия энг аввало оиладан бошланади. Фарзанд ота-онасини...
Комментарии
ЯНГИ ФИЛЬМ: “КАПУР ВА УНИНГ БОЛАЛАРИ”

ЯНГИ ФИЛЬМ: “КАПУР ВА УНИНГ БОЛАЛАРИ”

Болливуднинг замонавий кино оламидаги янги...
Приянка Чопра: “Юришни ўргандингми, югур”

Приянка Чопра: “Юришни ўргандингми, югур”

?индистоннинг жозибали актрисаси Приянка Чопра...
ШРАД?А КАПУР: “ОТАМ ШАКТИ КАПУР МЕНИНГ ТЕЗРО? ТУРМУШГА ЧИ?ИШИМНИ ИСТАЯПТИ”

ШРАД?А КАПУР: “ОТАМ ШАКТИ КАПУР МЕНИНГ ТЕЗРО?

Кўпчиликнинг эътиборига тушган...
РАНИ МУКЕРЖИ: “?ИЗИМИЗНИНГ ИСМИНИ АДИРА ?ЎЙДИК”

РАНИ МУКЕРЖИ: “?ИЗИМИЗНИНГ ИСМИНИ АДИРА ?ЎЙДИК”

Мукержи дастлаб бошлан?ич мактабда, сўнг...